Ёлғон чақирув: қўрқиб кетган Лукашенко ҳарбий техникаларни сарой олдига тўплади

Олам 32606
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг асосий қароргоҳи ҳисобланган Минскдаги Мустақиллик саройи кучишлатар тузилма бўлинмалари ва махсус ҳарбий техника билан ўраб олинди. Бу ҳақда “РИА Новости“ ёзмоқда.

Маълум қилинишича, намойишларни тарқатишга мўлжалланган махсус гуруҳ ҳамда ҳарбий юк ташувчи, сув пуркагич автомобиллари ва тиканли симлар Саперов кўчасида турибди. 

Ҳарбий техника Давлат байроғи майдонига ҳам келтирилган ва яқин атрофни автомат билан қуролланган хавфсизлик кучлари қўриқламоқда.

Бундай фавқулотда ҳарбий тайёргарликнинг сабаби шундаки, бугун, 25 март куни Беларусь мухолифати Эрк кунини нишонлайди ва шу сабабли мамлакатда оммавий намойишлар бўлиши кутилган эди.

BYPOL – беларуслик собиқ ҳарбийларнинг бирлашмаси эса 27 март куни мамлакатда намойишлар ўтказилишини маълум қилган.  Ушбу бирлашма Лукашенко ҳокимиятини ноқонуний деб ҳисоблайди. Аксинча, Тихановскаяни мамлакатнинг сайланган Президенти деб тан олган.

Маълумот ўрнида, Республикадаги норозилик намойишлари ўтган йилнинг августида, Александр Лукашенко президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан бери ҳар хил шиддат билан бўлиб ўтмоқда. Мухолифатчилар овоз бериш натижаларига рози бўлмай, одамларни норозилик намойишларига чақирмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1407
Рейтинг: 2.9
t
×