Беларусь Польша ва Литва чегарасида типирчилаб қолди
Олам
−
06 Май 2023
19966Беларуснинг Польша ва Литва билан чегарадош минтақасида ҳарбий колонналар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун халқ милицияси отрядлари тузилди. Бу ҳақда бугун, 6 май куни мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Вольковйск туманининг иккита қишлоқ ижроия қўмитасида биринчи марта халқ милицияси отрядлари тузилди. Отрядлар Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама текширишда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, ҳарбий колонналар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини бажаради”, дейилади вазирлик баёнотида.
Бундан олдинроқ, 3 май куни Беларусь Мудофаа вазирлиги инқирозли вазиятларга жавоб беришга жалб қилинган ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини комплекс текширишнинг навбатдаги босқичини эълон қилган.
Текширув, биринчи навбатда, Гродно, Брест ва Минск вилоятларида жойлашган ҳарбий қисмларда ўтказилиши айтилган. Мазкур ҳаракатларда Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари бўлинмаларидан ташқари, Қуролли Кучларнинг махсус операциялар кучлари, тезкор қўмондонликлари, ракета ва артиллерия қўшинлари, таъминот бўлинмалари ҳам иштирок этмоқда. Беларусь Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу тадбирлар доирасида минг нафаргача муддатли ҳарбий хизматга чақириш режалаштирилган.
LiveБарчаси