Беларусь қочоқ Бакиевни Қирғизистонга беришдан бош тортди

Олам

image

Беларусь Олий суди Қирғизистоннинг собиқ Президенти Қурманбек Бакиевни ватанига экстрадиция қилишдан бош тортди. Қарорга сиёсатчининг судланганлиги “сиёсий сабабларга кўра таъқиб” билан боғлиқлиги ҳақидаги иддао асос қилиб олинган, деб хабар берди “Кабар” ахборот агентлигига Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Назорат органи собиқ Президент суднинг 2016 йил 29 июлдаги қарори билан 2010 йил 7 апрель воқеалари ва бошқа жиноят эпизодлари учун 30 йилга озодликдан маҳрум этилганини эслатган.

Қирғизистон Республикаси Бош прокуратурасининг таъкидлашича, улар Беларусь Бош прокуратурасига Бишкек гарнизони Ҳарбий суди, Жиноят ишлари ва маъмурий ишлар бўйича суд коллегиясининг 2016 йил 23 майдаги ҳукумларини (2016 йил 29 июлдаги Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучларининг жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлари бўйича судлов ҳайъати қарорига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда) ҳукмларини тан олиш ва Беларусда ижро этиш тўғрисида илтимоснома юборган.

Шунингдек, Бош прокуратура Бакиевни жиноий жавобгарликка тортиш учун экстрадиция қилиш бўйича тўртта сўров юборган.

Маълумот ўрнида, 2010 йилнинг 7 апрелида Қирғизистонда инқилоб бўлиб ўтди, натижада мамлакатнинг иккинчи Президенти Қурманбек Бакиев тахтдан ағдарилиб, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Президентни қўллаб-қувватлаётган ҳарбий хизматчилар ва мухолифат тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувда 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, бир неча юз киши жароҳатланди.  

Жиноятлари учун ватанида сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Бакиев қочиб кетганидан сўнг Қирғизистонда ҳокимият Роза Отунбаева бошчилигидаги муваққат ҳукумат қўлига ўтди. Ҳозирда Қирғизистоннинг иккинчи Президенти Минскда истиқомат қилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қурманбек Бакиев

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг