Бектемирда Президентнинг 5 ташаббуси бўйича катта тадбир ўтказиляпти

Жамият

photo_2019-06-01_19-39-52 (2)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та ташаббус ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш” мақсадида 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Бектемир туман Маданият марказида тадбир ўтказиляпти.

Катта ва ноанъанавий мега лойиҳа давомида Президент муҳим ташаббусларининг 5 йўналиши бўйича турли кўрик танловлар ташкил қилинган:

-    “Ёшлик ва нафосат” танлови;

-    “Спорт – соғлиқ кафолати” шиори остида бокс, миллий кураш, шахмат ва шашка, гимнастика, УШУ спорт йўналиши бўйича маҳорат дарслари;

-    “Ёш инновациячи” танлови;

-    “Китобхонлик – маънавият сарчашмаси” шиори остида китоб кўргазмалари, театрлаштирилган саҳналар намойиши;

-    “Ишбилармон аёл” шиори остида бўш иш ўринлари ярмаркаси ва миллий либослар кўргазмалари шулар жумласидан.

Шу билан бирга, Бектемир туманининг марказий кўчасидаги автомобиль қатновлари тўхтатилиб, туман марказида катта саҳна қурилди. Ушбу саҳнада ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари афсонавий “Сетора” ҳуруҳи, Шоҳруҳ Рэпер, “Шарқ” гуруҳи, Муниса Ризаева, Отабек Муталхўжаев, DJ Шуриклар чиқиш қилади. Саҳна мониторларида Бектемир тумани ҳокимлигининг 5 та муҳим ташаббус учун суратга олинган махсус видеролиги намойиш этиляпти.

Катта аудиторияни ўзида жамлаган лойиҳада, махсус “Менинг Президентим – менинг фахрим” ёзуви туширилган футболкалар ҳам тарқатиляпти. Болажонларга совғалар улашиляпти. Муборак Рамазон ойи экани инобатга олиниб, 100 килограмга яқин ош тайёрланиб, ифторлик дастурхони ёзилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бектемир тумани тадбир

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг