Тошкентда юк машинаси пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
14 Апрель
4070Кеча, 13 апрель куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида юк автомашинаси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси соат 22:00 да Бектемир туманининг Хонобод кўчасида юз берган. ЙҲХБ хабарига кўра, 1998 йилда туғилган Д.А. исмли ҳайдовчи HOWO русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1969 йилда туғилган пиёда Г.Д.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Асака туманида Matiz йўлдан югуриб ўтаётган 2 болани уриб юборганди.
LiveБарчаси