Бугун Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ўчади

Жамият

image

Бугун Тошкент шарининг Бектемир туманидаги 2 та маҳалла ҳудудининг бир қисмида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар қилди. 

Маълум қилинишича, “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Бектемиртумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан Бектемир туманидаги мавжуд эскирган газ тақсимлаш пунктларини янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилади. 

Шу муносабат билан бугун, 11 август куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: 

  1. “Нурли йўл” МФЙ – Яшил водий, Акмал Икромов ва Амир Темур кўчалари; 
  2. “Забардаст” МФЙ – Янги Ҳаёт кўчаси. 

Қайд этилишича, мазкур таъмирлаш ишлари давомида 410 та хонадон ҳамда 15 та улгуржи истеъмолчи табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

“Ҳудудгазпойтахт” АЖ ноқулайликлар учун  узр сўраган. Шунингдек, таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти белгиланган тартибда қайта тикланиши билдирилган. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг