Бектемир туманига янги ҳоким келди
Жамият
−
11 Март
8392Бугун, 11 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Халқ депутатлари Бектемир туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, сессияда Бектемир туманига ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилган. Йиғилишда ҳозиргача Чилонзор тумани “Гавҳар” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Нурилла Абдураҳмонов Бектемир тумани ҳокимлигига тасдиқланди.
Маълумот учун, Нурилла Абдураҳмонов 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. Шу кунга қадар Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туман ҳокимликларида қатор масъул вазифаларда фаолият юритиб келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь