Бектемир туманидаги истироҳат боғи сотувга қўйилдими?
Жамият
−
05 Май 4920 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Бектемир тумани Сувсоз даҳасидаги парк сотувга қўйилгани, ўрнига кўп қаватли уй қурилиши ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ туман ҳокимлиги билан боғланди.

Бектемир туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Суннатулла Овлақуловнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, Роҳат ва Миришкор маҳаллалари ҳудудида жойлашган Сувсоз даҳасидаги “Қуёшча нури” паркининг сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, сотилиш ҳақидаги эълон ўтган йили берилган ва мулк эгаси парк сотилмаганини билдирган. Парк хусусий мулк ҳисобланади.
“Парк ҳудудида енгил металл конструкциядан қурилиш ишлари олиб борилмоқда”, дейди матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилган эди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь