Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
Жамият
−
30 Апрель 2025 7597 1 дақиқа
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносини савдога қўйди. Бу ҳақдаги эълон “E-auksion” порталига жойланди.
Порталда эълон қилинган маълумотларга кўра, бинонинг бошланғич нархи 101 миллиард 652 миллион сўм этиб белгиланган. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати эса жорий йил 26 май 09:00 гача. Натижалар ҳам 26 май куни 10:00 да эълон қилинади. Ҳокимлик биносининг майдони 7382 квадрат метрни ташкил қилади.
Қайд этилишича, харидор объект негизида замонавий меҳмонхона қуриш ва сотиб олиш тўловларининг дастлабки қисмини бир йўла камида 50 фоиз миқдорида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади, шунингдек, мазкур объект Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги томонидан жорий йил 1 июлга қадар бўшатилгандан сўнг харидор ундан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида Ўзбекистоннинг 15 та туман ва шаҳрида барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилиши маълум қилинганди. Президентнинг ўша куни қабул қилинган фармони билан бу амалиёт йўлга қўйиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь