Чирчиқ дарёсининг қирғоғи ўпирилиб кетди (видео)

Жамият

image

Бугун, 11 июнь куни Чирчиқ дарёси қирғоғининг Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудидан ўтган қисми ўпирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:00 лар атрофида Бектемир тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг 41.230338:69.319910 координатасида жойлашган сув сўндиргич (водопад) иншоотининг оқим бўйлаб ўнг нишаблигидаги бетон қопламаси ҳамда қирғоқ бўйи минтақасида ўпирилиш содир бўлган.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев бошчилигидаги ишчи гуруҳ воқеа жойига етиб борган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, тегишли ташкилотлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъулларидан иборат тезкор штаб тузилган.

Содир бўлган ўпирилиш ҳолатини бартараф этиш ишларини олиб бориш учун ҳозирда 2 та экскаватор, 10 та самосвал, 2 техника ҳамда ишчи кучи жалб этилиб, Чирчиқ дарёси қирғоғини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмоқда.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида атрофдаги бино-иншоотлар, объектлар ҳамда аҳоли хонадонларига зарар етмаган. Айни вақтда улар учун ҳеч қандай хавф мавжуд эмас. Ишчи гуруҳлар томонидан Бектемир тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг оқим бўйлаб икки ён атрофида жойлашган фуқароларнинг яшаш хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларида профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда, уларга хавотирга ўрин йўқлиги тушунтирилмоқда.

Чирчиқ дарёсида соат 18:00 ҳолатига кўра, сув сатҳи 278 м3/сонияни ташкил этмоқда. Дарё суви камайтирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бектемир Чирчиқ қирғоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг