Бекободга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
28 Декабрь 2023
7420Тошкент вилоятидаги Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Дўсбеков Шуҳрат Бегимқулович Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Шуҳрат Дўсбеков 1980 йилда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Шуҳрат Дўсбеков фаолияти давомида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Бекобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бекободнинг олдинги ҳокими Шуҳрат Мирзаев ДХХ ходимлари томонидан қўлга олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мирзаев лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди. Ҳоким маблағларни ўзлаштирганликда гумон қилинаётгани айтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь