“Байер” Алонсога “Реал”дан ўринбосар топди
Спорт
−
21 Сентябрь
1988Германиянинг “Байер” клуби агар Хаби жамоа мураббийлигини тарк этса, “Кастилья” бош мураббийи Раулни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Манбага кўра, леверкузенликлар 2025 йилнинг ёзида 42 ёшли Алонсонинг эҳтимолий кетишига тайёргарлик кўрмоқда ва Раул клубнинг номзодлар рўйхатидаги номлардан бири.
Испаниай ОАВи эса “Реал” келаси ёзда Алонсо билан шартнома имзолашга уриниб кўриши ҳақида ёзмоқда.
Раул фаолиятини 2015 йилда якунлаган, шундан буён у “Реал Мадрид”нинг турли ёшлар жамоаларида бош мураббий бўлиб ишлаб келмоқда, 2019 йил июлидан эса у “Кастиля” клуби бош мураббийи ҳисобланади.
Айни дамда “Байер” Бундеслигада 5-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган мавсумда клуб Германия чемпионати ва кубогида ғолиб бўлди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15