“Реал” Алонсонинг келиши сабаб фитнес мураббийини асосий жамоадан четлатмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби фитнес мураббийи Антонио Пинтусни “Кастилья”га ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Рамон Алварес хабар берди.

Манбага кўра, фитнес мураббийи кейинги мавсумда жамоада қолади, асосий жамоада эмас, ўринбосарлар жамоасида ишлайди. Бу қарорга келинишига сабаб мавсум якунида жамоага келиши кутилаётган Хаби Алонсо ва унинг мураббийлар штабидир. Испаниялик мутахассис ўзи билан фитнес мураббийни олиб келади.

Алонсонинг жамоасига унинг ёрдамчиси Алберто Энсинас ва фитнес мураббийи лавозимида ишлайдиган Исмаел Каменфорте Лопес қўшилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Хаби Алонсо Кастилья Антонио Пинтус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг