“Бавария” “Байер” етакчиси билан келишиб олди

Спорт

image

Германия терма жамоаси ва Леверкузеннинг “Байер” клуби ҳужумчиси Флориан Вирц “Бавария”га ўтиш арафасида. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳар икки томон бу борада келишиб олган ва футболчи мюнхенликлар учун 100 миллион еврога тушади. Вирц янги клубида йилига 20-25 миллиони евро маош олиши ҳам белгиланди.

Маълумот ўрнида, Вирц жорий мавсум “Байер” 43 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 13 та ассист амалга оширди. 22 ёшли ҳужумчининг нархи “Transfermarkt” порталида 140 миллион еврога баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Байер Флориан Вирц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг