Байрут портида яна ёнғин чиқди

Олам

image

Ливан пойтахти Байрут портида бугун, 10 сентябрь куни янги ёнғин содир бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, 4 август куни портлаш содир бўлган жой яқинида кучли ёнғин содир бўлмоқда.  

Ёнғин сабаблари номаълум. Ҳодиса юз берган жойга ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам машиналари юборилмоқда. Ишчилар шошилинч равишда порт ҳудудидан чиқиб кетишган. 

Ал-Арабия телеканалининг хабар беришича,  ёнғин денгиз порти ҳудудида жойлашган автомобиль шиналари ва ёқилғи-мойлаш материаллари омборида бошланган.

Эслатиб ўтамиз, 4 август куни пойтахт Байрутдаги порт яқинидаги кучли портлаш содир бўлди. Натижада 182 киши ҳалок бўлди ва камида олти минг киши жароҳат олди. 

Портлаш кучи таъсирида шаҳарнинг ярими зарар кўрди. Фожиа эпимарказига яқин ҳудудларда бинолар вайронага айланди ва 300 мингдан кўп одам бошпанасиз қолди.

Ливан президенти Мишель Ауннинг айтишича, портдаги омборда 2 750 тонна портловчи аммиакли селитра сақланган. 

Бош вазир Ҳасан Диаб 5 августни “Миллий мотам куни” деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Байрут

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made