Исроил яна Ливан жанубига ҳаво ҳужумлари уюштирди

Олам

image

Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг ҳарбий объектларига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Al Jadeed” хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил кучлари томонидан Айта аш-Шааб, Арнун, Зутар ва Кфар-Тебнит аҳоли пунктлари кучли зарбаларга учраган, у ердан вайрон бўлган бинолар ҳақида хабарлар келган.

“Маҳаллий фуқаро мудофааси ходимлари жабрланганларни қидириш учун вайроналарни тозалашмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, зарбалардан бироз вақт ўтгач Исроил армияси Байрутнинг жанубий чеккалари аҳолисини шошилинч равишда огоҳлантирган.

“Сиз “Ҳизбуллоҳ” объектларига яқинсиз. Ўз хавфсизлигингиз ва оилаларингиз хавфсизлиги учун кўчишга мажбурсиз”, дейилган огоҳлантиришда.

Исроил томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, Исроил армияси Ливан жанубидаги бир қанча ҳудудларга ҳаво ҳужумларини амалга оширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан Байрут Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг