Байденда яна коронавирус аниқланди

Олам 5365
image

Яқиндагини коронавирусдан тузалган Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденнинг COVID-19’га топширган тести яна ижобий чиқди. Бу ҳақда унинг шахсий шифокори Кевин О’Коннор тарқатган баёнотда келтирилган. 

Шифокорга кўра, айни пайтда давлат раҳбарида касаллик белгилари унчалик аниқ эмас.

“Президент бугун ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. У вақти-вақти билан йўталяпти, аммо аҳволи яхшиланмоқда. Эрталаб ўтказилган антиген тести яна ижобий натижа берди”, дейилади баёнотда.

Шифокорнинг айтишича, Байденнинг қон босими ва тана ҳарорати нормал. 

“Унинг ўпкаси ҳали ҳам тоза”, дейилади О’Коннор баёнотида. 

Қайд этилишича, Байден изоляцияда қолади ва бу даврда ҳам ўзига юкланган барча вазифаларни масофадан туриб тўлиқ бажаради.

Эслатиб ўтамиз, 21 июль куни тонгда 80 ёшга яқинлашган Жо Байденда коронавирус аниқланганди. Шундан сўнг у беш кун давомида Paxlovid’ни қабул қилди. Натижада Байдендаги COVID-19 аломатлари бутунлай йўқолди. 26 июль куни кечқурун ва бугун, 27 июль куни тонгда COVID-19’га топширган тести натижаси салбий чиқди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 117
Рейтинг: 3
t
×