Байден юз кунда 100 млн киши эмланишига ваъда берди
Олам
−
09 Декабрь 2020
2606AҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден иш бошлаган илк 100 кун ичида коронавирус пандемияси билан курашиш бўйича ўз режасини баён қилди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар бермоқда.
Демократнинг сўзларига кўра, унинг маъмурияти иш бошлаганидан кейинги дастлабки 100 кун ичида 100 миллион эмлашни амалга оширади.
“Биз 100 кун ичида касалликнинг йўналишини бошқа томонга буриб, Америкадаги ҳаётни яхши томонга ўзгартира оламиз”, дейди у.
Бундан ташқари, Байден ниқоб тақишга қўйиладиган талабларни кучайтириш бўйича ўз таклифини такрорлади. Тиббий ниқоб тақиш барча федерал ҳукумат бинолари ва жамоат транспортида мажбурий бўлиши кераклигинин яна бир бор эслатди.
Маълумот учун, ҳозирги кунда АҚШ дунёда коронавирус билан касалланганлар сони бўйича биринчи ўринда бормоқда. Қўшма Штатларда 15 миллион 591 709 киши коронавирусга чалинган. Шулардан 9 миллион 087 069 киши касалликдан соғайган бўлса, 293 398 киши вафот этган.