Байден тўфондан жабр кўрган штатлар учун 612 млн доллар ажратди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден “Милтон” ва “Ҳелен” довулларидан жабрланган штатларда унинг оқибатларини бартараф этиш учун 612 миллион доллар ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда Байден Флоридага сафари давомида маълум қилди.

“Илк кунларда 2 миллиондан ортиқ  аҳолининг электр таъминоти тикланди. 43 штат ҳамда Канададан келган ўн минглаб энергетика компаниялари ходимлари узлуксиз ишлаётгани туфайли яна кўпроқ одамлар яқин кунларда электр таъминотига эга бўлади. Бугун мен фахр билан “Ҳелен” ва “Милтон” довулларидан жабрланган аҳолига ёрдам бериш учун 612 миллион доллар ажратилишини эълон қиламан”, деди давлат раҳбари. 

Қайд этилишича, бу маблағлар жабрланган ҳудудларда электр таъминотини тиклаш, шунингдек, минтақанинг энергетика тизимини такомиллаштириш ва уни табиий офатларга бардошли қилиш учун сарфланади. Байдендан кейин чиқиш қилган Энергетика вазири Женнифер Грэнхолмнинг маълум қилишича, штатдаги шикастланган электр тармоқларининг тахминан 75 фоизи аллақачон тикланган бўлиб, 15 октябрь куни кечгача барча ишлар якунланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, учинчи шкаладаги “Милтон” довули жорий йилнинг 9 октябрь куни Флорида штатидаги Сиеста-Ки шаҳри яқинидаги қирғоқларга ёпирилди. 10 октябрь куни довул биринчи шкалагача кучсизланди. Аввалроқ, 7 октябрь куни Байден Флоридага яқинлашаётган “Милтон” довули туфайли штатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолаб, маҳаллий ҳокимиятларга федерал ёрдам ажратишни топширган эди. Шунингдек, сентябрь ойининг охирида АҚШ жанубига “Ҳелен” довули урилиб, 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва минтақага тахминан 35 миллиард доллар миқдорида зарар келтирган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Милтон” тўфонидан кўрилган зарар тахминий ҳисоб-китобларга кўра 50 миллиард долларга баҳоланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден “Милтон” “Ҳелен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг