Байден “Милтон” тўфони қанча зарар келтирганини очиқлади
Олам
−
12 Октябрь
7697Флоридани қамраб олган “Милтон” тўфонидан кўрилган зарар тахминий ҳисоб-китобларга кўра 50 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден маълум қилди.
Байденнинг таъкидлашича, экспертларнинг дастлабки ҳисоб-китоблари ва зарарнинг якуний миқдори 50 миллиард доллардан кўпроқ ёки камроқ бўлиши мумкин. Президент, шунингдек, табиий офатдан жабр кўрганларга ҳамдардлик билдирди ва америкаликлар ўз уйларига қайтишлари учун ҳамма нарсани қилишга ваъда берди.
Баёнотда айтилишича, бу охирги уч ой ичида Флорида штатида содир бўлган учинчи йирик тўфондир. Ушбу тўфон оқибатида 3 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолган. 16 киши ҳалок бўлган.
Маълумот учун, 9 октябрь куни Флорида штатига “Милтон” тўфони ёпирилган. Унинг максимал тезлиги соатига 160 километрдан ошди. У 125 га яқин уйни вайрон қилди ва электр таъминотида кенг миқёсда узилишларга сабаб бўлди, 2,6 миллиондан ортиқ одам электр энергиясиз қолди. Табиий офат арафасида 5 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Флоридада “Милтон” тўфонидан сўнг аллигаторлар уйларга кириб олганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь