Байден Трамп билан суҳбатлашишни орзиқиб кутмоқда

Олам 6536
image

АҚШдаги президентлик сайловларига Демократик партиядан номзод Жо Байден Американинг амалдаги Президенти Дональд Трамп билан гаплашмоқчи эканлигини айтди. Бу ҳақда ABC News хабар берган.

Журналистлар Байдендан сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортаётган Трампга қандай гаплари борлигини сўрашган.

"Жаноб Президент, мен сиз билан суҳбатлашишни орзиқиб кутмоқдаман", дея жавоб қайтарган Байден.

Аввалроқ, Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп отасини президентлик сайловларидаги мағлубиятини тан олишга чақираётгани ҳақида хабар бергандик. 

Трампнинг турмуш ўртоғи Мелания Трамп эса эрининг ваколат муддати тугаши билан ажрашишга ариза бермоқчилиги маълум бўлганди. 

Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига асосий даъвогарлар демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп.

7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 262
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×