Ана холос! Мелания ажрашиш ҳақида ўйлай бошлади

Олам

image
“Дональд – жангчи”. Меланья Трамп илк бор эрини қўллаб-қувватлади north_east

“Дональд – жангчи”. Меланья Трамп илк бор эрини қўллаб-қувватлади

Мелания Трамп турмуш ўртоғини мақтовлар билан сийлади north_east

Мелания Трамп турмуш ўртоғини мақтовлар билан сийлади

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи, Мелания унинг ваколат муддати тугаши билан ажрашишга ариза бермоқчи. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар тарқатди.

“Мелания У лавозимини тарк этишигача бўлган сонияларни санаяпти, кейин у ажрашиши мумкин бўлади”, деган нашр Президентнинг собиқ ёрдамчиси Омаров Маниголт-Ньюманга таяниб.

Унинг сўзларига кўра, Биринчи хоним нохуш оқибатларга учраши мумкинлиги сабабли жуфтлик ҳамон бирга.

“Агар Мелания Трамп ҳокимиятдалигида ҳаддан ташқари кўп камситишларга чидаб ундан ажрашганида у (Дональд) хотинини жазолаш йўлини топган бўларди”, дейди Маниголт-Ньюман.

Биринчи хонимнинг собиқ ёрдамчиси Стефан Волкоффга кўра, Трампнинг Мелания билан никоҳи келишувдек бўлган. Эр-хотин бошқа-бошқа хоналарда ухлаган.

Волкоффнинг таъкидлашича, Биринчи хоним Нью-Йоркдан Вашингтонга Трампнинг инаугурациясидан 5 ой ўтиб кўчиб келган. Бу орада эр-хотин никоҳ шартномаси устида музокара ўтказган. Бу келишув Президентнинг ўғли Бэррон меросдаги улушини олиши учун керак бўлган.

Мелания Трамп бир неча марта эри билан муносабатлари ажойиб эканини айтган. Адвокат Кристина Превайтнинг тахминига кўра, никоҳ шартномасига кўра, унга Трампни танқид қилиш тақиқланган. Шундай шартномани Трамп ўзининг иккинчи хотини Марла Мейплз билан ҳам тузган. Унга собиқ турмуш ўртоғи ҳақида китоб ёзиш ёки интервьюда у ҳақда ёмон фикр билдириш тақиқланган.

Трампнинг 4 йиллик Президентлиги даврида журналистлар жуфтликнинг муносабатлари совуқлашганига бир неча бор эътибор қаратганди. Шундай ҳолатдан бирида Трамп Меланияни ёмғир остида қолдириб ўзи соябон билан кетиб қолган. Тадбирлардан бирида Трамп рафиқасининг қўлидан ушлашга уринганида у бунга имкон бермагани ҳам тасвирга тушиб қолганди. 2018 йил февралда “Playboy” журнали модели Карен Макдугал Трамп у билан хотинига хиёнат қилганини айтган.

Маълумот учун, Дональд ва Мелания Трамп 2005 йил январда турмуш қурган. Орадан 1 йил ўтиб уларнинг фарзанди Бэррон дунёга келган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 ноябрь куни АҚШ президентлиги учун ўтказилган сайловда амалдаги давлат раҳбари Демократлар партияси вакили, собиқ вице-президент Жо Баденга имкониятни бой берди. Аммо ҳозирча ўзи буни тан олмаяпти. Байден эса аллақачон Трампнинг бекор қилинадиган қарорлари рўйхатини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Мелания Трамп

Баҳолаганлар

1959

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг