“Дональд – жангчи”. Меланья Трамп илк бор эрини қўллаб-қувватлади

Олам

image

АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп турмуш ўртоғи Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқоти бошланганидан бери биринчи марта уни қўллаб-қувватлаб, "У жангчи", деди ва яна тўрт йил Оқ уйда қолдирилиши кераклигини таъкидлади.

"Дональд – жангчи, у бу мамлакатни яхши кўради ва у сиз учун ҳар куни курашади", деди АҚШ Президентининг рафиқаси Пенсильвания штатида ўтган митингда.

У ўз нутқини коронавирусга чалинганида кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик изҳор этиш билан бошлади. "Биз Америка ушбу кутилмаган муаммони енгиб чиқишини биламиз", Меланья Трамп. 

Бироқ турмуш ўртоғининг хизматларини санаб ўтаётганда, томошабинлардан кимдир: "бунинг устига у ёқимтой”, деб бақирганида, у жилмайиб қўйди ва ҳеч қандай ишора қилмасдан: "Қўшиламан", деди. Тадбир учун яшил рангли ҳарбий услубдаги кўйлакни танлаган Мелания, шунингдек, эри "жинси ва ирқидан қатъи назар Дональд одамларга ёрдам беришни яхши кўришини", айтди.

Меланья Трампнинг нутқи унинг амалдаги Президентни қайта сайланишини қўллаб-қувватловчи митингларда биринчи ва ҳозиргача ягона якка иштироки бўлди. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, амалдаги Президентнинг сайловолди пойгасида унинг рафиқасининг йўқлиги мисли кўрилмаган ҳолат эди. Чунки одатда Президентларнинг рафиқалари очко ва овоз йиғишда фаол иштирок этади. Бу омма олдида гапиришни ёқтирмайдиган Меланья Трампнинг шахсий хусусиятлари билан ҳам, коронавирус пандемияси билан ҳам изоҳланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп сайлов

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг