Иванка Трамп отасидан мағлубиятни тан олишини сўраяпти 

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп отасини президентлик сайловларидаги мағлубиятини тан олишга чақирмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" Трамплар оиласига яқин манбага асосланиб хабар берган.

Хабарда айтилишича, Иванка Дональд Трамп ва унинг маъмурияти мағлубиятни тан олишларини раҳбарият жамоаси билан учрашув пайтида талаб қилган.

"Иванканинг ўз режалари бор. У биринчи кундан буён овал офисда жойлашган столдан кўзини узмаяпти", дейилган манбада. 

Аввалроқ, Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи Мелания Трамп унинг ваколат муддати тугаши билан ажрашишга ариза бермоқчилиги ҳақида маълумот бергандик. 

Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига асосий даъвогарлар демократ Жо Байден ва амалдаги Президент, республикачи Дональд Трамп.

7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари ABC News, CNN, AP ва NBC сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ДОНАЛЬД ТРАМП ИВАНКА ТРАМП

Баҳолаганлар

844

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг