Трампнинг қизи ва куёви ҳашаматли мулкка эга бўлди

Олам 8583
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп эри Жаред Кушнер билан биргаликда Американинг Индиан-Крик оролидан қиймати 30 миллион доллардан (24,8 миллион евро) ошадиган катта ер участкасига эга бўлди

Қайд этилишича, Флорида штати Майами-Дейд округидаги “миллиардерлар бункери” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳудуд ҳақиқатан ҳам Флорида штатидаги энг хавфсиз жойлардан бири ҳисобланади. 29 та турар жойга эга бўлган ушбу хусусий, қўриқланадиган ва доимий равишда ёпиқ орол 13 нафар полициячи кузатувида бўлади. 

Таъкидланганидек, Дональд Трамп Оқ уйни тарк этишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, унинг катта қизи ва куёви кейинги даврга тайёрланмоқда. 

Манбага кўра, Индиан-Крик мамлакатдаги энг эксклюзив ороллардан бири ҳисобланади. Оролдаги турар жойларга миллиардер Карл Айкан, коллекционер Норман Брейман, инвестор Эдвард Ламперт, модель Адриана Лима каби таниқлилар эгалик қилади. Трамп-Кушнер жуфтлиги эса аввал қўшиқчи Хулио Иглесиасга тегишли бўлган мулкни сотиб олган. 

Шунингдек, Индиан-Крик Трамплар оиласининг Мар-а-Лаго номли ҳашаматли қароргоҳидан атиги бир соатлик масофада жойлашган. 

Аввалроқ, Иванка Трамп 2017 йилда отаси Дональд Трампнинг инаугурацияси фондидаги маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича сўроқ қилингани ҳақида хабар бергандик.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 328
Рейтинг: 2.9
t
×