Президентнинг қизи Иванка сўроқ қилинди

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп 2017 йилда инаугурация фондидаги маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича сўроқ қилинди. Бу ҳақда Иванканинг ўзи Twitter саҳифасида хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, у беш соат давомида Колумбия округи Бош прокурори идорасида Trump Hotel'даги юқори нархлар бўйича гувоҳлик берган. 

Демократик партия вакиллари Трамп ўз лавозимидан фойдаланиб, меҳмонхоналаридан фойда кўрмоқда, деб гумон қилмоқда. Ҳозирда федерал судлар ушбу мавзу билан боғлиқ камида иккита даъвони кўриб чиқмоқда. Трампнинг ўзи бу айбловларни рад этган.

Шунингдек, Дональд Трампнинг ўзи ҳамда уч фарзандининг “The Trump Ogranization”даги фаолияти уларни жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин

Аввалроқ, Трамп давлат раҳбари лавозимидан кетишидан олдин бир қатор шахсларни, шу жумладан фарзандлари ва адвокатини ҳам афв этишни режалаштиргани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИВАНКА ТРАМП

Баҳолаганлар

836

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг