Трамп фарзандларини Байдендан ҳимоя қилиш ишларини бошлаб юборди
Олам
−
02 Декабрь 2020
15650АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп ўз маслаҳатчилари билан фарзандлари, куёви ва шахсий адвокати Руди Жулианини сайловдаги рақиби Жо Байдендан ҳимоя қилиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда "The New York Times" маълумот берган.
Трамп Байден ҳокимият тепасига келиши билан Адлия вазирлиги унинг уч катта фарзанди - кичик Дональд Трамп, Эрик Трамп, Иванка Трамп ва Иванканинг эри Жаред Кушнерни нишонга олишидан хавотирланмоқда.
Нашрга кўра, Манхэттен округи адвокати “The Trump Ogranization” томонидан амалга оширилган солиқ бузилишларини текширмоқда.
Аввалроқ, Дональд Трампнинг ўзи ҳамда уч фарзандининг “The Trump Ogranization”даги фаолияти уларни жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси