Байден Си Цзиньпиндан рад жавоб олганига муносабат билдирди
Олам
−
15 Сентябрь 2021
11248Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден яқинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан бўлган телефон суҳбатида унга саммит ўтказишни таклиф қилгани, аммо рад жавоби олгани ҳақида хабар бергандик.
Байден Си Цзиньпин у билан юзма-юз учрашув ўтказишдан бош тортгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Тўғри эмас”, деган у бу бўйича берилган саволга қисқагина қилиб.
АҚШ Президенти ҳақиқатан ҳам Си Цзиньпинга учрашиш таклифини билдирган ёки билдирмаганига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раиси Си Цзиньпин жорий йилнинг 9 сентябрь куни телефон орқали суҳбатлашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь