Си Цзиньпин Байденнинг таклифини рад этгани маълум бўлди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбатида Хитой раиси Си Цзиньпинга саммит ўтказишни таклиф қилган, аммо Хитой раҳбари буни рад этган. Бу ҳақда “Financial Times” икки давлат раҳбарлари суҳбати тафсилотлари билан таниш манбаларга таяниб хабар берган.  

Уларнинг сўзларига кўра, Байден Си Цзиньпин билан 90 дақиқалик суҳбат чоғида юзма-юз учрашув ўтказишни таклиф қилган, аммо келиша олмаган. Бу бир қатор АҚШ расмийларини Пекин Вашингтон билан қийин ўйинни давом эттирмоқда, деган хулосага олиб келган. 

“АҚШ Президенти Си Цзиньпинга АҚШ-Хитой муносабатларидаги тўсиқни бартараф этиш учун саммит ўтказишни таклиф қилди, лекин Хитой раҳбари унинг таклифини қабул қилмади ва бунинг ўрнига Вашингтон Пекин билан муносабатларда нисбатан “қаттиқроқ оҳанг” танламасликни талаб қилди”,

Таъкидланишича, Байден маъмурияти икки давлат раҳбарларининг яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбатини “АҚШ ва ХХР вакиллари ўртасида бир қатор дипломатик алоқалар муҳим натижаларга олиб келмагандан сўнг, Си Цзиньпиннинг жиддий мулоқотга тайёрлигини текшириш имконияти”, деб баҳолаган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раиси Си Цзиньпин жорий йилнинг 9 сентябрь куни телефон орқали суҳбатлашганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг