Байден сайлов кампаниясида санъаткорлардан фойдаланяпти

Олам

image

Америкалик қўшиқчи Леди Гага АҚШ президентлигига номзод, демократ Жо Байденни қўллаб-қувватлаш учун нутқ сўзлайди. Бу ҳақда СNN хабар берган.

Маълумотга кўра, сайловолди ташвиқот тадбирида Леди Гаганинг нутқ сўзлаши белгиланган. 

Тадбир бугун, 2 ноябрь куни Пенсильвания штатининг Питтсбург шаҳрида бўлиб ўтади.

Унда Байден ва АҚШ вице-президенти лавозимига номзод Камола Харрис Касаба уюшмалари ва Касаба уюшмалари раҳбарлари билан учрашув доирасида сайловолди ташвиқотини олиб боришади. 

Бундан ташқари, қўшиқчи Жон Легенднинг ҳам бугунги тадбирда қатнашиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари эртага, 3 ноябрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Леди Гага

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг