Байден Пригожиннинг самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар топди
Олам
−
24 Август 2023
12916АҚШ Президенти Жо Байден Россиянинг Тверь вилоятида бизнес-жет ҳалокатга учрагани ҳақида хабар топди. Бу ҳақда Оқ уй маълум қилди.
“Президентга Россиядаги авиаҳалокат ҳақида хабар берилди”, дейилади хабарда.
23 август куни кечқурун Москвадан Санкт-Петербургга учаётган Embraer бизнес-жети Тверь вилоятида ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 10 киши бўлган, уларнинг барчаси ҳалок бўлган. Федерал ҳаво транспорти агентлиги хабарига кўра, йўловчилар рўйхатига “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ҳам киритилган. Ҳодиса факти бўйича ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси