Байден маъмурияти Жулиан Ассанждан воз кечмоқчи эмас

Олам 2690
image

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни Буюк Британиядан экстрадиция қилишга қатъий қарор қилган. Бу ҳақда “The New York Times” нашри ёзмоқда.

Газетанинг ёзишича, АҚШ Адлия вазирлиги Ассанжни америкаликларга топширмаслик тўғрисидаги қарорни бекор қилиш талаби билан Буюк Британия судига даъво-мурожаатини юборган. 

“Биз экстрадиция жараёнини давом эттирмоқдамиз”, дейди Адлия вазирлиги расмий вакили Марк Раймонди.

Маълумот ўрнида, Жулиан Ассанж Афғонистон ва Ироқда АҚШ ҳарбийларининг ноқонуний ҳаракатларини фош этувчи материаллари билан танилган.

Журналист Ассанж ҳарбий ҳаракатлар пайтида тинч аҳолининг ўлдирилиши ҳамда Американинг Гуантанамо қамоқхонасидаги шароитлар тўғрисида ҳам маълумот берган.

2019 йилнинг апрелига қадар Ассанж етти йил Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшириниб юрди. Сўнгра судга келмаганлиги сабабли ҳамда Швеция ва АҚШ расмийлари талаблари асосида ҳибсга олинган.

Ўтган йилнинг 1 майида Ассанж гаров пули шартларини бузгани учун 11 ой икки ҳафта қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди

Шундан сўнг Америка расмийлари Wikileaks асосчисини жосуслик ва махфий маълумотларни ошкор қилишда айблади, бунинг учун у 175 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Январь ойи бошида Лондоннинг Жиноят ишлари бўйича Марказий суди эса Ассанжни АҚШ расмийларига топширишдан бош тортди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 2.9
t
×