Байден Хитойга қарши санкциялар муддатини узайтирди
Олам
−
12 Июль 2022
5909АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 11 июль куни Гонконгдаги вазият муносабати билан АҚШнинг Хитойга қарши санкциялар режимини яна бир йилга узайтирди.
“Гонконгдаги вазият, жумладан, Хитойнинг Гонконг автономиясига путур етказиш бўйича сўнгги ҳаракатлари АҚШ миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиёти учун ўта жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, 2020 йил 14 июлда эълон қилинган миллий фавқулодда ҳолат режими 2022 йил 14 июлдан кейин ҳам давом этиши керак. Шунга кўра, мен Гонконгдаги вазият туфайли миллий фавқулодда вазиятни бир йилга узайтираман”, дейилади Байденнинг Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотида.
2020 йил ёзида Хитой парламенти Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Пекинда қайд этилишича, у терроризм, сепаратизм, давлат ҳокимиятига путур етказиш, хорижий кучлар билан тил бириктириш таҳдидларига қарши курашишга қаратилган ва энг юқори жазо сифатида умрбод қамоқ жазосини назарда тутади. Оқ уй ушбу қонунчилик ташаббусини Гонконгнинг “мухториятини бузиш” сифатида қабул қилди.
2020 йилнинг 14 июлида АҚШнинг ўша пайтдаги Президенти Дональд Трамп Гонконгдаги вазият муносабати билан ХХРга нисбатан санкциялар жорий этиш, шунингдек, ХХРнинг ушбу махсус маъмурий ҳудуд учун Америка савдо-иқтисодий имтиёзларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь