Байден Балида Си Цзиньпин билан 3 соат “дардлашди”
Олам
−
14 Ноябрь 2022
8388АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Индонезиянинг Бали оролида “Катта йигирматалик” саммити арафасида икки томонлама учрашув ўтказди.
Учрашув 3 соат давом этган. Мулоқот давомида Украинадаги уруш ҳам муҳокама қилинган. Оқ уй матбуот хизматига кўра, Байден ва Си ядро урушида ғолиб бўлиш мумкин эмас, деган фикр тўғрилигини тасдиқлаган ва Украинада ядро қуролидан фойдаланиш ёки ундан фойдаланиш таҳдидига қарши чиқишган.
Бундан ташқари, Байден ва Си Тайвань, Гонконг ва Шинжон муаммоларини, шунингдек, жаҳон миқёсидаги ўзаро рақобатни муҳокама қилган ва можароларга йўл қўймасдан, масъулият билан юритишга келишиб олган.
“Катта йигирматалик” саммитининг расмий қисми 15 ва 16 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Саммитда Россия делегациясига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилмоқда. Президент Владимир Путин учрашувларда шахсан ҳам, видео алоқа орқали ҳам қатнашмайди. Кремль буни “унинг Россияда бўлиши зарурати” билан изоҳлаган. “Bloomberg” агентлигининг хабар беришича, Путин G20саммитига бошқа давлатлар раҳбарлари билан қарама-қаршиликка тушмаслик учун бормайди.
Украина Президенти Владимир Зеленский саммит тадбирларида видеоалоқа орқали иштирок этиши кутилмоқда. Украина G20аъзоси эмас.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь