Байден Исроилда туғилган (ми?)
Олам
−
19 Октябрь 2023
19187АҚШ Президенти Жо Байден Исроилдаги чиқиши вақтида туғилган жойини адаштириб юборди. Аслида, давлат раҳбари Қўшма Штатларнинг Пенсильвания штатида туғилган.
"Исроил давлати бутун дунё яҳудийларининг хавфсизлиги учун пайдо қилинган, мен ҳам у ерда туғилганман", деди АҚШ Президенти Тель-Авивдаги чиқиши вақтида.
Расмий маълумотларга кўра, Жо Байден Пенсильвания штатининг Скрантон шаҳрида туғилган. АҚШнинг ҳозирги раҳбарининг отаси томонидан катта бобоси Уильям Байден Англиянинг Сассекс шаҳрида туғилган ва у ердан АҚШга кўчиб кетган. Сиёсатчи 1942 йилда туғилган, Исроил 1948 йилда ташкил топган.
Кейинчалик Американинг CBS телеканали Байденнинг нутқини ўзгача услубда изоҳлади. Ушбу версияга кўра, Байден шундай деган: "Исроил давлати бутун дунёдаги яҳудийларнинг хавфсизлиги учун ташкил этилган. У аслида шу мақсадда "туғилган".
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Исроилга етиб борди. У ташрифи сабабини тушунтирар экан, Американинг яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаётганини дунё кўриши учун Исроилга келганини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь