Байден Исроилга етиб борди (видео)

Олам

image

Бугун, 18 октябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Исроилга етиб борди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Қайд этилишича, Америка етакчисининг самолёти маҳаллий вақт билан соат 10:50 атрофида Бен Гурион аэропортига қўнган. Байденни аэропортда Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ва Президент Ицаак Герцог кутиб олган.

Маълумотларга кўра, Америка етакчиси оила аъзолари ҲАМАС жангарилари қўлида асирликда бўлган америкаликлар билан учрашишни режалаштирган. 

Шунингдек, Байденнинг жамоаси ўзини ва эрини гаровда ушлаб турган беш қуролли одамни овқатлантириб, махсус кучлар гуруҳи яқинлашгунга қадар 19 соат давомида улар билан гаплашиб, чалғитган Рэйчел Эдери билан кўришишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Байден Амманда Иордания қироли Абдулла II, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан биргаликда тўрт томонлама учрашув ўтказиши керак эди. Бироқ Ғазодаги шифохонага қилинган ҳужумдан сўнг Байден Иорданияга сафарини бекор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг