Байден Гутерриш билан глобал муаммолар ечими ҳақида гаплашди

Олам

image

Кеча, 20 сентябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш учрашди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилган. 

Таъкидланишича, суҳбатда коронавирус пандемияси билан курашиш, соғлиқни сақлаш соҳасида янги таҳдидларга тайёргарлик кўриш, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва можароларнинг олдини олишга уриниш масалалари ҳақида сўз борган.

Ҳужжатга кўра, Байден ва Гутерриш Нью-Йоркда бўлиб ўтган йиғилишда Қўшма Штатлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг умумий қадриятларга, жумладан, инсон ҳуқуқлари, асосий эркинликлари ва халқаро ҳуқуқларга ҳурматга асосланган яқин ҳамкорлигини тасдиқлаган.

Улар, шунингдек янги коронавирус пандемиясини тугатиш, келажакда соғлиқни сақлаш соҳасидаги таҳдидларга тайёргарлик кўриш, иқлим ўзгаришига қарши туриш масалаларида биргаликда ишлаш зарурлигини муҳокама қилган. 

Байден барча учун фаровонлик, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда БМТнинг ноёб ролини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, бугун, 21 сентябрь куни Гутерриш ва Байден Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг умумсиёсий мунозарасида чиқиш қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гутерриш Байден

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг