Байден АҚШ 60 дан ортиқ мамлакатга вакцина жўнатганини маълум қилди

Олам 2305
image

АҚШ дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларига 110 миллион дозадан ортиқ COVID-19 вакциналарини хайрия қилган ва жўнатган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.  

Қўшма Штатларда эмлаш секинлашгани сабабли вакциналар ортиқча захиралардан ажратилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 12 ёшдан ошган 90 миллионга яқин америкаликлар ҳали битта ҳам вакцина дозасини олмаган. 

АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг маълум қилишича, жорий йилнинг август ойи охиридан мамлакат 2022 йилнинг июнига қадар 100 та кам таъминланган давлатларга тарқатилиши керак бўлган Pfizer вакциналарини етказиб беришни бошлайди. Июнь ойида Оқ уй Байденнинг паст ва ўрта даромадли мамлакатларга 80 миллион дозалик вакциналарни етказиб бериш ваъдасига мувофиқ, 55 миллион доза коронавирусга қарши вакцина олиши керак бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилган. 

Байден, шунингдек, АҚШ паст ва ўрта даромадли мамлакатларга дунёнинг қолган қисмига қараганда кўпроқ вакциналар ҳадя қилинганини таъкидлаган. 

Маълумот ўрнида, сўнгги бир ҳафта ичида Қўшма Штатларда коронавирус инфекциялари ва улар билан боғлиқ ўлимлар сонининг кўпайиши қайд этилди, бу Америка расмийларини хавотирга солмоқда. Бу даврда шифохонага ётқизилганлар сони 41 фоизга, ўлимлар сони кунига 300 та — 25 фоизга ошган. 

Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 36 049 015 кишига етган. 630 497 киши касалликдан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3
t
×