Баскетбол юлдузи қамоқхонада вафот этди

Спорт

image

Америкалик Эдди Жонсон, 1980 йиллар Миллий баскетбол ассоциацияси (МБА) юлдузи, Флорида штатидаги қамоқхонада умрбод қамоқ жазосини ўтаётган пайтида вафот этди. бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.

65 ёшли собиқ баскетболчи 26 октябрда вафот этди, аммо бир мунча вақт қамоқхона маъмурияти бу маълумотни очиқламади. Таъкидланишича, Жонсон касаллик туфайли оламдан ўтган.

Жонсон 2008 йилда ҳибсга олинган ва саккиз ёшли қизчани зўрлашда айбланган. Худди шу йили у айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Маълумот ўрнида, Жонсон МБАдаги ўйинлари билан танилган. У 1980 ва 1981 йилларда Лигадаги барча юлдузлар ўйинида икки марта ўйнаган. Бироқ Жонсон интизом ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш муаммолари туфайли 1987 йилда МБА таркибидан четлатилди. Америкалик қонун билан кўп марта муаммоларга дуч келган. У турли сабабларга кўра 100 дан ортиқ ҳибсга олинган. Улар орасида гиёҳванд моддаларни сақлаш ва полиция ходимига ҳужум ҳам киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Эдди Жонсон баскетбол

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made