“Барселона” футболчисини калтаклаб, “шилиб” кетишди
Спорт
−
29 Август 2022
9584Габон терма жамоаси ва Испаниянинг “Барселона” клуби футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг уйи номаълум ўғрилар томонидан талон-торож қилинди. Бу ҳақда Испания полициясидаги манбаларига таяниб, “El Pais” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса футболчининг уйида содир бўлган. Камида 4 киши Обамеянгнинг уйидаги боғга бостириб кирган. Сўнг улар 33 ёшли футболчини калтаклашган. Қолаверса, ўғрилар футболчи ва унинг рафиқасига ўқотар қуроллар билан таҳдид қилган.
Ўғрилар “Барселона” футболчисининг уйига бостириб кириб, сейфни бузиб очишган ва қимматбаҳо тақинчоқларни олишган. Сўнгра машинага ўтириб, қочиб кетишган. Ҳозирда полиция ўғриларни қидирмоқда.
Малумот учун, 33 ёшли футболчи 2022 йилнинг қишида эркин агент мақомида “Арсенал”дан “Барселона”га кўчиб ўтди. Обамеянг Каталония клуби сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь