“Барселона” бош мураббийи кутилмаган ҳолат сабаб матбуот анжуманини тўхтатди

Спорт

image

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман соғлиғи сабабли "Севилья" ва "Барселона" учрашувидан олдин ўтказилган матбуот анжуманини муддатидан олдин тугатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берган. 

Хабарга кўра, тадбир давомида 57 ёшли мутахассиснинг бурнидан қон кетган. 

Дастлаб "кўк-анорранглилар" устози қон кетишини ўзи тўхтатишга уриниб, матбуот анжумани ўтказилаверишини таъкидлаган, аммо у бунга эриша олмасдан ўз нутқини тўхтатишга мажбур бўлган. 

Голландиялик мураббий учун бундай ҳолат биринчи марта эмас. 

Куманнинг бурнидан қон кетиши ҳолатлари мутахассис томонидан қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсирига боғлиқ. 

Маълумот ўрнида, у ўтган йили юрак хуружига учраган ва операцияни бошдан ўтказган. 

"Севилья" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув бугун, 27 февраль куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рональд Куман

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг