74 ёшли Луи ван Гал Нидерландия терма жамоасига қайтиши мумкин
Sport
−
03 August 914 1 minute
Машҳур нидерландиялик мураббий Луи ван Гал Нидерландия Қироллик футбол ассоциацияси (KNVB) билан миллий терма жамоага қайтиш масаласида музокаралар ўтказишга тайёр. Бу ҳақда “De Telegraaf” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 74 ёшли мутахассиснинг ҳозирги соғлиғи мураббийлик фаолиятини давом эттиришга имкон беради. Бироқ Нидерландия терма жамоасига қайтиш унинг асосий мақсади эмас. Агар KNVB бундай истак билдирса, ван Гал музокараларни бошлашга тайёр.
Қайд этилишича, ван Гал ҳозирги терма жамоа футболчиларининг аксариятини яхши танийди ва халқаро мусобақаларни мунтазам кузатиб бормоқда.
Маълумот учун, Луи ван Гал Нидерландия терма жамоасини уч марта бошқарган. У 2000-2001, 2012-2014 ва 2021-2022 йилларда миллий жамоа бош мураббийи сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан кейин Нидерландия миллий терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман ўз лавозимини тарк этишини маълум қилганди.
Live
All