“Barbie” ва “Oppenheimer”нинг муваффақиятига қарамай киностудиялар инқирозга учраши мумкин

Маданият-санъат

image

“Barbie” ва “Oppenheimer” фильмларининг муваффақияти кинотеатрлар кассаларига катта маблағ олиб келди. Жумладан, 1 август ҳолатига кўра, бу икки фильм Шимолий Америкада жами 525 миллион АҚШ доллари жамғарди. Шунга қарамай, кинотеатр эгалари тез орада иқтисодий инқирозга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда “NBC” нашри хабар берди.

Гап шундаки, актёрлар ва ёзувчиларнинг бир вақтнинг ўзида иш ташлашлари театрларини янги фильмларсиз қолдириши мумкин. Голливуднинг йирик студиялари баъзи фильмлар, жумладан, суратга олиш ишлари тугалланган лойиҳаларни чиқаришни ҳам кейинга қолдиришни бошлади. Кўпгина фильмларнинг намойиш вақти қоронғи бўлиб қолмоқда. Шунингдек, кейинги йил дебюти режалаштирилган, аммо ўз вақтида тайёр бўлмаслиги мумкин бўлган бир қанча блокбастерларни суратга олиш ишлари кечиктирилди.

"Студиялар куз ва қишки режаларнинг асосий қисми бўлган фильмларни кечиктиришини кўриш ёқимли эмас ва биз бунинг олдини олишга умид қиламиз. Биз пандемиядан ва бу даҳшатли вазиятдан чиқиш учун жуда кўп ҳаракат қилдик”, деди Flix Brewhouse кинотеатрлар тармоғининг даромадлар бўйича бош директори Крис Рандлеман.

Иш ташлашлар бир неча ой давом этиши кутилмоқда. Актёр ва ёзувчиларнинг студиялар билан келишувга эришаётгани ҳақида эса ҳеч қандай хабарлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, америкалик актёрлар уюшмаси SAG-AFTRA ва унинг музокарачилари 12 июль куни Голливуд студиялари билан келишувга эришиб бўлмагани сабаб иш ташлашни тавсия қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодий инқироз Barbie Актёр ёзувчилар Oppenheimer кинотеатрлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг