Балиқ бошидан... Ўрмон хўжалиги раҳбари ноқонуний ов вақтида қўлга тушди (фото)

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистонда ўрмон хўжалиги раҳбари рухсатномасиз ов милтиғи билан ов қилиб юргани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон прокуратураси ҳамда “Sudoche-Akpetki” давлат буюртма қўриқхонаси ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган. 

Вазирликка кўра, Мўйноқ тумани “Қазахдаря” овул фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган рейд давомида “Қораўзак” давлат ўрмон хўжалиги раҳбари А.И. тегишли рухсатномасиз ов милтиғи билан ов қилиб юргани аниқланган. 

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (Ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 4-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Ангор ва Музработ туманлари ҳудудида 2022 йилда рухсатномасиз 6 бош, 2023 йилда эса 11 бош қум товушқонини тунги вақтда таъқиқланган усул билан овлаган фуқаро 16 миллион 290 минг сўм миқдорда жаримага тортилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон ов ўрмон хўжалиги ўрмон хўжалиги раҳбари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг