Баландликдан йиқилган ўзбекистонлик акробатлар ҳақида расмий маълумот берилди
Жамият
−
05 Январь 2020
10291Аввалроқ, Нидерландияда томоша вақтида ўзбекистонлик акробатлар 10 метр баландликдан йиқилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Улар оғир аҳволда шифохонага ётқизилганди.
Ўзбекистоннинг Бенилюкс (Бельгия, Нидерландия, Люксембург) давлатларидаги элчихонаси мазкур ҳодиса ҳақида маълумот берди. 3 январь куни Амстердам шаҳрида Бутунжаҳон роджество цирки шоусида чиқиш қилган “Само фаришталари” дуэти акробатлари, Ўзбекистон фуқаролари Кристина Воробёва ва Рустем Османовнинг аҳволи оғирлигича қоляпти.
Қайд этилишича, элчихона шу куннинг ўзида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига керакли ёрдамни кўрсатиш учун Нидерландиянинг расмий органлари ва полицияси билан боғланган ва улар билан алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Бенилюкс давлатлари (Бельгия, Нидерландия, Люксембург) ҳамда Дания ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Брюссель шаҳридаги элчихонасига + 02 661 20 42 (44, 46, 47, 49) ёки + 32 488 41 48 06 телефон рақамлари, consulat@uzbekistan.be электрон почтаси орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15