Ўзбекистонлик акробатлар намойиш вақтида 10 метр баландликдан йиқилди

Олам

image

Ўзбекистонлик акробатлар Нидерландия пойтахти Амстердамдаги "Карре" театрида намойиш вақтида баландликдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда “МИР 24” хабар берди.

Гувоҳ фожиа эркак аёл шеригини бир қўли билан ушлаб, иккинчисини бўшаштирганда юз берган. Улар биргаликда 10 метр баландликдан йиқилиб тушган. Томошабинлар буни намойишнинг бир қисми деб ўйлашган. Кейинроқ бошловчи улардан зални тарк этишни сўраган. Ҳозирда акробатлар шифохонада, уларнинг аҳволи оғир.

Маълумот учун, Кристина Воробьева ва Рустэм Османов “Осмон фаришталари” дуэтида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Улар ҳимоя тўрисиз, мураккаб трюк – тишда осилиб туришни бажарадиган ўзбекистонлик ягона цирк артистлари ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

акробат цирк

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг