Ўзбекистонлик акробатлар намойиш вақтида 10 метр баландликдан йиқилди
Олам
−
04 Январь 2020 11407 1 дақиқа
Ўзбекистонлик акробатлар Нидерландия пойтахти Амстердамдаги "Карре" театрида намойиш вақтида баландликдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда “МИР 24” хабар берди.
Гувоҳ фожиа эркак аёл шеригини бир қўли билан ушлаб, иккинчисини бўшаштирганда юз берган. Улар биргаликда 10 метр баландликдан йиқилиб тушган. Томошабинлар буни намойишнинг бир қисми деб ўйлашган. Кейинроқ бошловчи улардан зални тарк этишни сўраган. Ҳозирда акробатлар шифохонада, уларнинг аҳволи оғир.
Маълумот учун, Кристина Воробьева ва Рустэм Османов “Осмон фаришталари” дуэтида кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Улар ҳимоя тўрисиз, мураккаб трюк – тишда осилиб туришни бажарадиган ўзбекистонлик ягона цирк артистлари ҳисобланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь