Бахтиёр Саидов ICESCO бош директори билан учрашди
Жамият
−
24 Май
1575Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун, 24 май куни Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Кенгайиб бораётган ҳамкорлигимиз ҳақида атрофлича фикр алмашдик. ICESCO’нинг истиқболли ташаббусларини, жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрини Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланишини олқишлаймиз”, дея ёзган Саидов.
Учрашувда Ўзбекистон ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган ҳаракатлар режаси имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Туркий Давлатлар Ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий саммити доирасида жорий йилнинг 21 май куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда Бахтиёр Саидов ҳам иштирок этганди.
LiveБарчаси
17 Июнь