Бахмалда болаларни ҳокимбуванинг қаршисига юпун олиб чиққанлар огоҳлантириш билан “сийланди”
Жамият
−
24 Ноябрь 2020
11807Бугун тонгда ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактаби ўқувчилари “Янги Ўзбекистон - Янгича дунёқараш” тарғибот тадбири иштирокчиларини кутиб олиш учун юпун кийимда ҳовлига байроқ кўтаришга олиб чиқилгани акс этган сурат тарқалганди. Мазкур ҳолат бўйича мутасаддиларга чора кўрилди. Бу ҳақда Бахмал тумани ҳокимлиги хабар берди.
“Кеча ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан Бахмал тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Бахмал туманида Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросими бўлиб ўтди. Туман Ахборот кутубхона маркази томонидан ташкил этилган очилиш маросимига туман ҳокими иштирокчи сифатида таклиф этилган.
Кутубхона очилишидан хабардор бўлган китобхонлар кутубхона фонди билан танишиш учун ташриф буюрган.
Туман ҳокими тадбирга ташриф буюрганда ташкилотчиларнинг ёш болаларни совуқ кунда юпан кийинганлигини тадбирга ташриф буюрганидан кейин говоҳи бўлган. Ҳавони совуқли боис очилиш маросими ташқарида тахминан 5-6 дақиқа давом этган.
Тадбир якунлангач туман ҳокими тадбир ташкилотчиларига кичик йиғилиш ўтказади. Мазкур йиғилишда туман ҳокими тадбирни ташкилий қисми нега айнан бинонинг ичида ўтказилмаганли юзасидан кескин муносабат билдирган.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда чиқарилган эътирозлар юзасидан расмдаги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини билдирилган.
Тадбир ташкилотчиларига қонуний тартибда ўз хизмат вазифасини бажарётган вақтга йўл қўйган камчиликлари юзасидан огоҳлантириш берилди”, дейилади туман ҳокимлиги расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолат куни кеча Андижон вилоятида ҳам кузатилган эди. Каттаконларнинг келиши учун болаларнинг юпун кийимларда ташқарига чиқариб қўйган мактаб директори ва ўринбосари ишдан олинди.
LiveБарчаси