Aндижонда ўқувчилар юпун кийимларда совуққа олиб чиқилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабида ёш болалар эгнида юпун кийим билан қаҳратон совуқда байроқ кўтариб тургани акс этган сурат тарқалди. Мазкур сурат ижтимоий тармоқларда жиддий ва ҳақли норозиликка сабаб бўлди. 

Суратда қор қоплаган мактаб ҳовлисида куртка ва бош кийимсиз ўқувчилар қўлида байроқ кўтариб турганини кўриш мумкин. Болалар ташкил қилган йўлакдан эгнида куртка, пальто кийиб, бошига телпак бостириб олган маҳаллий раҳбарлар ўтиб боряпти.

Блогер Нозим Сафаровнинг ёзишича, болалар ташқарида совуқлигига қарамай ташвиқот тадбири доирасида кўчага олиб чиқилган.

“Кўча жуда совуқ. Энди тасаввур қилинг шу изғиринда курткасиз, ёш болага қанчалик совуқ. Шу тарғиботингизни иссиқроқ кунларга қолдирсангиз бўларди. Одамни қадри бўлмаса ҳам болаларни қадрлайлик”, дея изоҳ қолдирган блогер.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

801

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг